"Magic City"да ёш болалар йўқолиб қолгани бўйича хабарларга изоҳ берилди
Ушбу тадбир давомида болалар йўқолганлиги ҳақида ички ишлар органларига ҳеч қандай мурожаат ёки хабар келиб тушмаган. Ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган мазкур маълумотлар асоссиз бўлиб, ҳақиқатни акс эттирмайди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги "Magic City" истироҳат боғида Янги йил арчасининг очилиш маросими ва гала-концерт давомида ёш болалар йўқолиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ маълумотига кўра, мазкур хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Ушбу тадбир давомида болалар йўқолганлиги ҳақида ички ишлар органларига ҳеч қандай мурожаат ёки хабар келиб тушмаган. Ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган мазкур маълумотлар асоссиз бўлиб, ҳақиқатни акс эттирмайди.
"Шу муносабат билан фуқаролардан текширилмаган хабарларга ишониб қолмаслик, маълумотларни тарқатишдан аввал уларнинг ҳаққонийлигини расмий манбалар орқали текширишни сўраймиз.
Тасдиқланмаган ва ёлғон маълумотларни тарқатиш жамоатчилик орасида асоссиз хавотир ва саросима келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
Ижтимоий тармоқ фаолларидан ахборот тарқатишда масъулиятли бўлиш, текширилмаган хабарларни тарқатмасликларини сўраймиз", дейилади хабарда.





