platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Қибрайдаги реабилитация марказида болаларга девор ювдирилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги болалар хўжалик ишлари бўйича мудиранинг қарори билан тозалаш ишларига жалб қилинганини маълум қилди. Айбдор ходимларга нисбатан чоралар кўрилишини маълум қилинди. 

Қибрайдаги реабилитация марказида болаларга девор ювдирилди

12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Қибрай туманидаги Республика болалар тиббий реабилитация марказида бемор болалар ва ўсмирлар деворларни юваётгани акс этган видео тарқалди.

Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова ҳолатни назоратга олди. Унинг Тошкент вилояти бўйича вакили текширув ўтказиш учун воқеа жойига борди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги болалар хўжалик ишлари бўйича мудиранинг қарори билан тозалаш ишларига жалб қилинганини маълум қилди.

Хизмат текширувининг дастлабки натижаларига кўра, 11 ноябрь куни бўлимнинг хўжалик ишлари бўйича ҳамшираси М. А. соат 7:20 да ишга келган ва тозаликни текшираётганида йўлак деворларида оёқ изларини аниқлаган. Шундан сўнг из қолдирган болалар деворларни ювишга жалб қилинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишчи гуруҳ текшируви якунларига кўра, айбдор ходимларга нисбатан чоралар кўрилишини билдирди.

Реабилитация маркази март ойида иш бошлаган. Унда асаб тизими касалликлари, ортопедик бузилишлар, нафас йўллари ва ошқозон-ичак тракти касалликлари бўлган 18 ёшгача болаларга реабилитация хизматлари кўрсатилади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid