platina.uz
Жамият

"Ибрат бўлиши учун педофилларга ўлим жазосини бериш керак" — Алишер Қодиров

Депутат Алишер Қодиров болаларга нисбатан жиноят учун жазони кучайтириш бўйича қонун лойиҳаси муҳокамасида бетараф томонда қолганини айтиб, педофилларни бошқаларга ўрнак бўлиши учун ўлим жазосига маҳкум қилиш кераклигини билдирди.

"Ибрат бўлиши учун педофилларга ўлим жазосини бериш керак" — Алишер Қодиров

Депутат Алишер Қодиров болаларга нисбатан жиноят учун жазони кучайтириш бўйича қонун лойиҳаси муҳокамасида бетараф томонда қолганини билдирди ва педофиллар учун ўлим жазоси зарурлигини айтди.

"Бир соатда 77 та инсонни ўлдириб, умрбод қамоққа маҳкум қилинган норвегиялик махлуқ китоб ёзиш учун шароит йўқлигидан шикоят қилган ва унга шароит яратиб берилган.

Халқаро ҳуқуқ бу махлуқни инсон, минглаб ўлдирилаётган бегуноҳ аёллар ва болаларни урушнинг ён таъсири сифатида кўради, қўшимчасига буни қилаётганларга энг юксак минбарлардан туриб инсон қадри ҳақида маъруза қилишга имкон беради. Биз кимлардан ўрнак оляпмиз?!

Бизнинг педофил ҳам шароит сўраса яратиб беришга мажбур бўламиз, чунки биз эргашаётган халқаро ҳуқуқ уни инсон сифатида кўради, ўлик сифатида эмас!", дейди Қодиров.

Депутатга кўра, қасддан одам ўлдирган, айниқса болага қасд қилганлар келгусида эҳтимолий бундай қотилликларни олдини олиш, мойилларга ибрат бўлиши учун ўлимга ҳукм қилиниши керак.

Эслатиб ўтамиз, Наманганда 5 ёшли қизчанинг боғса омбор мудири томонидан зўрлангани ортидан Ўзбекистонда боаларга нисабатан қилинган зўравонлик бўйича жазо чорасини кучайтириш масаласи кун тартибига чиқди. Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева воқеага муносабат билдириб, айбдор қонунчилик қоирасида энг оғир жазога тортилишини айтди. Ижтимоий ҳимоя агентлиги директори ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева эса айбланувчига умрбод қамоқ жазоси берилишини сўради.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid