platina.uz
Жамият

Наманганда зўравонликка учраган бола бўйича тасдиқланмаган хабарлар тарқатмаслик сўралди

Болалар омбудсмани мазкур иш юритувида бола манфаатлари таъминланиши юзасидан ўз кузатувини олиб бормоқда. Бундай тоифа жиноят содир этган шахсларга нисбатан жазо ўташ билан боғлиқ ҳеч бир енгиллик қўлланилмайди. 

Наманганда зўравонликка учраган бола бўйича тасдиқланмаган хабарлар тарқатмаслик сўралди

Наманган вилоятида зўравонликка учраган бола бўйича тасдиқланмаган хабарлар тарқатмаслик сўралди. Бу ҳақда Болалар омбдусмани хабар берди.

Болага қарши мазкур жинсий зўравонлик ҳолати юзасидан Наманган вилояти Учқўрғон тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан 12 сентябр куни ЖКнинг 118-моддаси 4-қисми, 112-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

​Маълумот учун: Жиноят кодексида вояга етмаган шахсга нисбатан номусга тегиш (118-модда 4-қисм) жиноятини содир этиш учун 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Бундай тоифа жиноят содир этган шахсларга нисбатан жазо ўташ билан боғлиқ ҳеч бир енгиллик қўлланилмайди.

​Шу куннинг ўзида, 12.09.2026 йилда жиноят содир этишда гумонланаётган шахс К.М процессуал тартибда ушланган бўлиб, унга нисбатан суд томонидан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

​Бугунги кунда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

​Ҳудуднинг “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази мутахассислари томонидан дарҳол вояга етмаган жабрланувчига зарурий психологик, тиббий, ижтимоий ва ҳуқуқий кўмак чоралари кўрсатилган, ҳозирда болага ва унинг оиласига кўмак кўрсатиш жараёни давом этаяпти.

Болалар омбудсмани мазкур иш юритувида жабрланувчи-боланинг қонуний манфаатлари таъминланиши юзасидан ўз кузатувини олиб бормоқда.

Мазкур жиноят иши вояга етмаган шахсга ҳамда унинг шаъни ва қадр-қимматига оид эканлиги боис, бу ҳолат ҳақида ҳар қандай тасдиқланмаган хабарларни тарқатиш боланинг манфаатига зид бўлиб, унинг ҳуқуқларига путур етказади, дейилади хабарда.

​ОАВларда ва ижтимоий тармоқларда шундай мазмундаги хабарларни ёритишда бола манфаатларига риоя этишга ва мутасадди ташкилотлар томонидан расман эълон қилинган маълумотларга таяниш сўралган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid