Болага ҳақоратли лақаб қўйиш ҳам зўравонлик сифатида баҳоланади
Болаларни зўравонликни ҳар қандай шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун имзоланди. Унда болани "тарбия қилиш" мақсадида уриш ҳам тақиқланмоқда.
Президент 2024 йил 14 ноябр куни томонидан болаларни зўравонликни ҳар қандай шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун имзоланди.
Жисмоний ва жинсий зўравонлик, ғамхўрлик қилмаслик, таъқиб этиш (буллинг)зўравонлик шакллари сифатида эътироф этилади. Бир гуруҳ ёки битта бола томонидан бошқа болага ҳақоратли лақаб қўйиш, у билан ҳар қандай мулоқот шаклларини тўхтатиб қўйиш ва бошқа ҳаракатлар буллинг сифатида эътироф этилади. Шунингдек, болаларни тарбиялаш мақсадида жисмоний куч ишлатиш ҳам тақиқланади.
Қонун билан зўравонликдан жабр кўрган шахс тегишли тартибда ҳимоя олиш ва тегишли органларга мурожаат этиш ҳуқуқига эга бўлади.
Болаларни зўравонлик шаклларидан ҳимоя қилувчи субъектларга Вазирлар Маҳкамаси, болалар омбдусмани, прокуратура, ички ишлар ва бошқар органлар киради.
Зўравонликдан жабрланган болаларга ҳимоя ордерлари берилади. Ўзбекистон ҳудудида бу масала бўйича куну-тун ишлайдиган ишонч телефони йўлга қўйилади.
Ушбу қонун эълон қилингандан олти ой ўтиб кучга киради.