platina.uz
Жамият

Наманганда мактаб ўқувчисига зўравонлик қилган шахс қамоққа олинди

Ҳозирда Янгиқўрғон тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган. 

Наманганда мактаб ўқувчисига зўравонлик қилган шахс қамоққа олинди

Наманган вилоятида мактаб ўқувчисига нисбатан содир этилган жинсий зўравонлик жинояти ҳолати Болалар омбудсмани назоратига олинди.

Аниқланишича, 2026 йил 28 март куни Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро Ҳ.Д туман ИИБ га мурожаат қилиб, вояга етмаган фарзанди О.О (2013 йилда туғилган қиз бола) тумандаги умумтаълим мактаби 6-синфда ўқиши, мазкур мактабнинг ўқитувчиси Т.Ш (1973 йилда туғилган эркак) унинг фарзандига нисбатан жинсий зўравонлик содир этганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Гумонланувчи Т.Ш процессуал тартибда ушланиб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси чораси қўлланилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Болалар омбудсмани ўз ваколати доирасида болага қарши содир этилган жиноят иши юритуви ҳамда жабрланувчи-боланинг процессуал ҳуқуқлари таъминланиши юзасидан ўз кузатувини давом эттиради.

Бу ҳақда қўшимча тарзда маълумот берилади, дейилади Болалар омбдусмани хабарида.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid