platina.uz
Спорт

“Президентимизнинг ёнида менинг ҳам болам турармикан, деб жуда ҳавас қилардим”

Президент билан учрашувда шахматчи Муҳиддин Мадаминовнинг онаси Ирода Исроилова сўзга чиқди. Ҳаяжонини яшира олмаган она давлат раҳбарига фарзанди ва бошқа ёш шахматчилар учун яратилган имкониятлар учун миннатдорлик билдирди.

“Президентимизнинг ёнида менинг ҳам болам турармикан, деб жуда ҳавас қилардим”

Президент Шавкат Мирзиёевнинг шахматчилар билан учрашувида Муҳиддин Мадаминовнинг онаси Ирода Исроилова сўзга чиқди.

“Президентимиз болалар билан суҳбат қурганларини телевидениеда кўриб, мен ҳам жуда ҳавас қилганман. “Менинг боламнинг орқасида ҳам Президентимиз турармикан, ёнида болам турармикан”, деб... Аллоҳга беҳисоб шукр, шу кунларга етказганига. Мен бахтли онаман”, — деди у.

Ирода Исроилова фарзанди шахматда илк қадамларини қўяётган пайтларда ота-оналар учун ҳатто хорижга чиқиш визаси ва авиачипта харажатларини қоплаш, чет эллик мураббий жалб қилишнинг ўзи катта муаммо бўлганини эслади.

“Буларнинг ҳаммасини қилиб берганингиз учун, болаларимиз шу даражага тезликда етиб чиққанлари учун сизга алоҳида миннатдорлик билдираман. Ҳозирги кунда бир она учун бизга бошқа нима керак? Фақат Сизни, болаларимизни дуо қиламиз”, — деди шахматчининг онаси.

Йиллар олдин телевизор қаршисида туриб, ўз фарзанди ҳақида ҳам шу кунларни орзу қилган она бугун Президент қаршисида туриб ўша орзуси ушалганини таъкидлади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid