Президент фармони билан бир гуруҳ шахматчилар мукофотланди
Самарқанд шаҳрида илк бор ўтказилган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида муваффақиятли қатнашган спортчилар ва уларнинг мураббийлари турли давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Самарқанд шаҳрида илк бор ўтказилган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва 3-Парашахмат олимпиадасида муваффақиятли қатнашган спортчилар мукофотланди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони эълон қилинди.
“Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан
Мадаминов Мухиддин Баходиржон ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан
Абдусатторов Нодирбек Фазлиддин ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси
Вохидов Шамсиддин Пулат ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси
Якуббоев Нодирбек Муродбек ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан
Касимжанов Рустам Машрукович - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси бош мураббийси
Шермуҳаммадов Самандар Нурулла ўғли - Парашахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан
Синдаров Комил Ойдинович - Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси ўринбосари
“Фидокорона хизматлари учун” ордени билан
Синдаров Жавоҳир Санжарбекович - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси
“Дўстлик” ордени билан
Мўминова Нафиса Алишеровна - Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси бош мураббийси
Саттаров Бобир Мухамади ўғли - Ўзбекистон шахмат федерацияси бош котиби
Талипов Рашид Азатович - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг спорт йўналиши бўйича масъул ходими
“Мардлик” ордени билан
Вахидов Жахонгир Таирович - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси
Зайнидинов Сирожиддин Савранбекович - Парашахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Какишова Селби Сапарбай қизи - Парашахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Кимсанбоев Ахадхон Азизхон ўғли - Парашахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Мамаражабов Сардорбек Зоҳиджон ўғли - Парашахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
Шаюсупов Марсел Вячеславович - Парашахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси
“Келажак бунёдкори” медали билан
Абдисалимов Абдималик Боходир ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси
Азизов Комилжон Икромович - Ўзбекистон шахмат федерациясининг ахборот технологиялари ва шахмат методикаси бўйича мутахассиси
Бегмуратов Ҳумоюн Хусниддинович - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси
Мардонов Жавлон Ўткир ўғли - Ўзбекистон шахмат федерациясининг ахборот технологиялари ва шахмат методикаси бўйича мутахассиси
Ниғматов Ортиқ Равшан ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси
Суяров Мухаммадзохид Шахриёр ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоаси аъзоси
“Соғлом турмуш” медали билан
Джумаев Бахтиёр Меликулович - Ўзбекистон шахмат федерациясининг мусобақаларни ташкил этиш бўйича мутахассиси, шарҳловчи
Имомқўзиева Нилуфархон Нодирбек қизи - Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси аъзоси
Каримова Гулдона Абубакир қизи - Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси аъзоси
Омонова Умида Шуҳрат қизи - Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси аъзоси
Тохиржонова Гулрухбегим Алишер қизи - Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси аъзоси
Хамдамова Афрўза Акбаровна - Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси аъзоси.




