platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Каспийдаги фожиа сабаб Қозоғистон президентига ҳамдардлик билдирди

Ушбу ҳодиса оқибатида жами 14 ҳарбий қурбон бўлганди. Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик тилади.

Шавкат Мирзиёев Каспийдаги фожиа сабаб Қозоғистон президентига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентига ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Каспий денгизи ҳудудида машғулотлар пайтида ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлгани муносабати билан Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев ва Қозоғистон халқига ҳамдардлик йўллади.

Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик тилади.

Эслатиб ўтамиз, 24 сентябр куни Каспий денгизидаги машғулотлар пайтида 14 нафар қозоғистонлик ҳарбий сувга чўкиб кетиб ҳалок бўлди. Уч киши қутқарилди. 25 сентябр Қозоғистонда миллий мотам куни деб эълон қилинди.

Ҳодиса юзасидан жиноят иши очилди. ​Бош вазир ўринбосари Қанат Бозумбаев ҳодисанинг барча айбдорлари жазоланишини айтди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid