platina.uz
Иқтисод

Асака, Шаҳрихон, Қўрғонтепа марказлари ва Хонобод шаҳри юқори даромадли бизнес марказларига айлантирилади

Андижондаги давлат ташкилотларини Бобур шаҳрига кўчириш ҳисобига бўшайдиган бино ва майдонлар савдо ҳамда хизматлар соҳасини ривожлантиришга йўналтирилади. 30 та маъмурий бинони кўчириш орқали бизнес учун 70 минг квадрат метр жой бўшайди. Бунинг ҳисобига қўшимча 1 млрд доллар инвестиция жалб қилиш ва камида 20 минг иш ўрни яратиш имконияти бор.

Асака, Шаҳрихон, Қўрғонтепа марказлари ва Хонобод шаҳри юқори даромадли бизнес марказларига айлантирилади

Андижонни Фарғона водийсининг муҳандислик кадрлари марказига айлантириш вазифаси қўйилди.

Вилоятдаги 12 та олийгоҳда 95 минг талаба, 59 та техникумда 60 минг ёш таҳсил олмоқда. Бу салоҳиятни ишлаб чиқариш билан узвий боғлаш зарурлиги таъкидланди.

“Ипак йўли” саноат зонасида инвестор техникум очиб, ўқувчиларга таълим билан бирга стипендия ва иш бераётгани ижобий тажриба сифатида қайд этилди.

Олийгоҳ ва техникумларнинг амалий кафедраларини 46 та саноат зонаси ва 56 та йирик корхона ҳудудига кўчириш, енгил конструкцияли ўқув хоналарини ташкил этиб, йил якунигача дуал таълимни камида 80 фоизга етказиш топширилди.

Қариб 7,5 миллиард долларлик янги лойиҳалар энергетика, гидротехника, электроника, машинасозлик, ахборот технологиялари ва логистика бўйича муҳандисларга талабни оширади.

Шу боис, Андижон техника институти трансформация қилинади. Хорижлик менеджер ва профессор-ўқитувчилар жалб қилиниб, таълим дастурлари ва йўналишлари янгиланади.

Институтда алоҳида дизайнерлик факультети очилиб, дуал таълим асосида саноат корхоналарига бириктирилади. Бунинг учун 25 миллиард сўм ажратилади.

Аҳоли даромадлари билан бирга замонавий хизматларга талаб ҳам ортиб бораётгани қайд этилди.

Андижондаги давлат ташкилотларини Бобур шаҳрига кўчириш ҳисобига бўшайдиган бино ва майдонлар савдо ҳамда хизматлар соҳасини ривожлантиришга йўналтирилади.

30 та маъмурий бинони кўчириш орқали бизнес учун 13 гектар ер ва 70 минг квадрат метр жой бўшайди. Бунинг ҳисобига қўшимча 1 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш ва камида 20 минг иш ўрни яратиш имконияти бор.

Асака, Шаҳрихон, Қўрғонтепа марказлари ва Хонобод шаҳрини ҳам юқори даромадли бизнес ҳудудларига айлантириш вазифаси қўйилди. Уларнинг бош режалари савдо ва хизматларда камида 20 минг иш ўрни яратадиган лойиҳаларга мослаштирилади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid