Мактабларда янги ўқув йили 2 сентябрдан бошланади
Аввалроқ олий таълим ташкилотлари, академик лицей ва техникумларда янги ўқув йили бошланиш санаси эълон қилинганди.

Мактабларда янги ўқув йили 2 сентябрдан бошланади.
Ўзбекистондаги барча умумий таълим мактабларида янги ўқув йили 2026 йил 2 сентябрдан бошланади. Жорий йилда биринчи синфга қабул қилинадиган 795 мингдан ортиқ ўқувчига 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат “Президент совғаси” тантанали топширилади.
Аввалроқ олий таълим ташкилотлари, академик лицей ва техникумларда янги ўқув йили бошланиш санаси белгиланганди.
Жумладан, академик лицей ва техникумларда ўқув жараёнлари 2 сентябрдан бошланади.
