Мактабларда ўқиш 2 сентябрдан бошланади
738 минг нафардан ортиқ ўқувчига 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат "Президент совғаси" берилади.

Ўзбекистон мактабларида 2025-2026 ўқув йили 2 сентябрдан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Республика бўйлаб барча умумтаълим мактабларида янги – 2025/2026-ўқув йили дарс жараёнлари жорий йилнинг 2 сентябридан (сешанба куни) бошланади.
Мактаблардаги ўқув жараёнининг биринчи дарс соатларида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида “Келажак соати” дарслари ўтказилади.
Шунингдек, жорий йилда биринчи синфга қабул қилинадиган 738 минг нафардан ортиқ ўқувчига 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат “Президент совғаси” тантанали топширилади.
Аввалроқ ОТМларда ўқиш қачон бошланиши маълум қилинганди.
Биринчи босқич талабалари учун янги ўқув йили 3 сентябрдан, юқори курслар учун 8 сентябрдан бошланади.