ОТМ, академик лицей ва техникумларда ўқиш қачондан бошланиши маълум қилинди
Олий таълим ташкилотларида 1-босқич талабалари учун 7 сентябрдан дарслар бошланади.

Олий таълим ташкилотлари, академик лицей ва техникумларда янги ўқув йили бошланиш санаси белгиланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
2026/2027-ўқув йилида академик лицей ва техникумларда ўқув жараёнлари 2 сентябрдан бошланади.
Олий таълим ташкилотларида эса:
-1-босқич талабалари учун — 7 сентябрдан;
-2 босқич ва ундан юқори босқич талабалари учун — 14 сентябрдан ўқув жараёнлари ташкил этилади.
