platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Эркинжон Турдимов бешта ректорни ишдан бўшатди – ОАВ

Жумладан, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори Илҳомжон Тўхтасинов ва Самарқанд давлат чет тиллари институти ректори Баҳодир Ҳолиқов лавозимидан озод этилган.

Эркинжон Турдимов бешта ректорни ишдан бўшатди – ОАВ

Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларидаги 5 ректор лавозимидан озод этилгани айтилмоқда. Бу ҳақда Qalampir нашри хабар берди.

Манбанинг билдиришича, бугун, 6 ноябрь куни Таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов ўтказган йиғилишда Ўзбекистондаги 5 та ОТМ, жумладан, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори Илҳомжон Тўхтасинов ва Самарқанд давлат чет тиллари институти ректори Баҳодир Ҳолиқов лавозимидан озод этилган.

Жаҳон тиллари университети ректорининг ишдан олиниши “Хавфсиз талаба” иловаси билан боғлиқ можаро туфайли юз бергани айтилмоқда.

Аввалроқ “Хавфсиз талаба” иловаси билан боғлиқ можаро ортидан Жаҳон тиллари университетнинг Таржимонлик факультети декани Улуғбек Йўлдошев ишдан олинганди.

Тарқалган видеоларда талабалардан “Хавфсиз талаба” иловасини ўрнатиш талаб қилинаётгани, айрим ҳолларда бунга рози бўлмаганлар дарсларга киритилмаётгани маълум қилинганди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid