platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Тўлов-контракт тўловлари муддати 1 ноябргача узайтирилди

​Мазкур муддат бакалавриат ва магистратурага ўқишга тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган ҳамда ўқишга қайта тикланган талабаларга тааллуқли.

Тўлов-контракт тўловлари муддати 1 ноябргача узайтирилди

ОТМларда тўлов-контракт тўловлари муддати узайтирилди.

​2026/2027 ўқув йили учун олий таълим ташкилотларида контракт тўловларини амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштириш муддати 1 ноябрга қадар узайтирилди.

​Мазкур муддат бакалавриат ва магистратурага ўқишга тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган ҳамда ўқишга қайта тикланган талабаларга тааллуқли.

​Белгиланган муддатга қадар базавий тўлов-контракт бўйича йиллик қийматнинг камида 25 фоизи, табақалаштирилган тўлов-контракт бўйича эса камида 50 фоизи тўланиши лозим.

Аввалроқ​ педагог ходимларнинг фарзандлари учун 30 фоизлик имтиёз эълон қилинганди.

​2026/2027 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат босқичи кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган педагог ходимларнинг фарзандлари учун тўлов-контракт суммасининг 30 фоизини қоплаб бериш тартиби жорий этилган.

​Чегирма олиш учун kontrakt.edu.uz платформаси орқали ариза юбориш керак.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid