17 та ОТМ Олий таълим вазирлиги тизимига ўтказилди
14 та педагогик ОТМ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги тасарруфидан чиқарилди. Шунингдек, Ўзбекистон миллий педагогика университетига Низомий Ганжавий номи берилди.

17 та ОТМ Олий таълим вазирлиги тизимига ўтказилди.
Президентнинг 2 октябрдаги қарори билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги 14 та педагогик ОТМ ҳамда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги 3 та ОТМ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимига ўтказилди.
Шунингдек, Ўзбекистон миллий педагогика университетига Низомий Ганжавий номи берилди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидан ўтказиладиган олий таълим муассасалари:
Андижон давлат педагогика институти
Бухоро давлат педагогика институти
Гулистон давлат педагогика институти
Жиззах давлат педагогика университети
Каттақўрғон давлат педагогика институти
Наманган давлат педагогика институти
Низомий Ганжавий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети
Нукус давлат педагогика институти
Самарқанд давлат педагогика институти
Термиз давлат педагогика институти
Тошкент шаҳридаги Пучон университети
Урганч давлат педагогика институти
Чирчиқ давлат педагогика университети
Шаҳрисабз давлат педагогика институти
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидан ўтказиладиган олий таълим муассасалари:
15. “Янги Ўзбекистон” университети
16. Ал-Хоразмий университети
17. Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти.




