platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Ўзбекистон аҳолисининг 12 фоизи олий маълумотли — Статқўм

Ҳозирда олий таълим ташкилотларида 1 725,9 минг киши таҳсил олмоқда. Уларнинг 49,0 фоизини аёллар ташкил этади.

Ўзбекистон аҳолисининг 12 фоизи олий маълумотли — Статқўм

Рўйхатга олиш натижаларига кўра, таълим ташкилотларида 7 ёш ва ундан катта 9 615,9 минг киши таълим олмоқда. Бу ҳақда айни пайтда Миллий статистика қўмитасида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Шундан:

— эркаклар — 4 950,7 минг нафар ёки 51,5 фоиз;

— аёллар — 4 665,2 минг нафар ёки 48,5 фоиз.

Олий таълим ташкилотларида 1 725,9 минг киши таҳсил олмоқда. Уларнинг 49,0 фоизини аёллар ташкил этади.

Рўйхатга олиш натижаларига кўра, 15 ёш ва ундан катта аҳолининг таълим даражаси бўйича тақсимоти қуйидагича:

— олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга бўлганлар — 3 271,1 минг киши ёки 12,0 фоиз;

— ўрта махсус ва профессионал маълумотга эга бўлганлар — 9 737,2 минг киши ёки 35,8 фоиз;

— умумий ўрта маълумотга эга бўлганлар — 11 626,5 минг киши ёки 42,8 фоиз.

Ҳар 1 000 нафар 15 ёш ва ундан катта аҳолига 120 нафар олий ва олий таълимдан кейинги, 358 нафар ўрта махсус ва профессионал ҳамда 428 нафар умумий ўрта маълумотли шахс тўғри келади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid