ОТМлар ва таълим йўналишларини танлаш бошланди

Абитуриентлар 2024 йил 27 июлдан 10 августга қадар ОТМ танлаши мумкин бўлади. 

Жамият
27 июль, 10:50
ОТМлар ва таълим йўналишларини танлаш бошланди

Олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлаш бошланди. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар берди. 

Олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентлар 2024 йил 27 июлдан 10 августга қадар 15 кун давомида олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлашлари лозим.

Бунинг учун my.uzbmb.uz платформасининг "Олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул" бўлимига кириб, "Хизматдан фойдаланиш" тугмаси босилади ва "ОТМ танлаш" бўлимига ўтилади.

Дастлаб абитуриент "Танлов устуворлиги" ва "Мақсадли қабул" бўйича ўз танловини амалга оширади.

Шундан сўнг абитуриент тест топширган фанлар мажмуаси ва таълим тилига мос  бўлган бештагача олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини таълим шакли билан бирга танлайди.

Бунда таълим йўналишларини бир олий таълим муассасаси ёки турли олий таълим муассасалари доирасида танлаш мумкин.

Таълим йўналишларини танлаб, "Сақлаш" тугмаси босилгандан сўнг маълумотларни тасдиқлаш учун абитуриентнинг телефон рақамига SMS хабар юборилади. SMS хабардаги кодни дастурга киритиш орқали маълумотлар тасдиқланади.

Маълумотлар тасдиқланганидан сўнг, "Абитуриент қайд варақаси" шаклланади. Қайд варақада абитуриент танлаган танлов устуворлиги, таълим шакллари, олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари акс этган бўлади. Юклаб олиш тугмаси орқали абитуриент қайд варақасини юклаб олиши мумкин.

Абитуриентлар таълим йўналишларини танлаш муддати якунлангунга қадар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ва қайд варақасини қайта юклаб олишлари мумкин.

Абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилган ёки этилмагани тўғрисидаги якуний танлов натижалари таълим йўналишларини танлаш тўлиқ якунлангандан сўнг бир ҳафта муддатда эълон қилинади.

telegram
telegram

Телеграмда кузатиб боринг!

Platina
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+