platina.uz
Жамият

Тошкентдаги ОТМларда дарслар 8:00 дан бошланади

​Мазкур тартиб пойтахтда транспорт оқимини самарали ташкил этиш, эртaлабги ва кечки тиғиз вақтларда йўллардаги юкламани камайтириш ҳамда таълим жараёнини янада мақбул ташкил этишга қаратилган. 

Тошкентдаги ОТМларда дарслар 8:00 дан бошланади

Тошкент шаҳридаги олийгоҳларда янги ўқув йилидан дарслар соат 08:00 да бошланади.

​2026/2027-ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида жойлашган олий таълим ташкилотларида биринчи сменадаги ўқув машғулотлари соат 08:00 да бошланади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

​Мазкур тартиб пойтахтда транспорт оқимини самарали ташкил этиш, эртaлабги ва кечки тиғиз вақтларда йўллардаги юкламани камайтириш ҳамда таълим жараёнини янада мақбул ташкил этишга қаратилган, дейидади хабарда.

​Хусусан, дарс машғулотларининг ертaроқ бошланиши олий таълим ташкилотларига қатнайдиган талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг ҳаракатланиш вақтини оқилона режалаштириш, кун давомида таълим жараёнини самарали ташкил этиш ҳамда шаҳардаги транспорт воситалари оқимини мақбуллаштиришга хизмат қилади.

​Янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнида Тошкент шаҳридаги олий таълим ташкилотлари раҳбарлари, профессор-ўқитувчилар, педагоглар ҳамда талабалар мазкур тартибни инобатга олишлари сўралган.

​Таълим ташкилотларида ўқув машғулотларини белгиланган вақтда бошлаш, ўқув жараёнини тегишли равишда ташкил этиш ҳамда талабалар учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилади.​

Мазкур тартиб 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида жойлашган олий таълим ташкилотларининг биринчи сменасидаги ўқув машғулотларига тааллуқли.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid