“Ҳаж” зиёратига юбориш эвазига 18 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Андижон вилоятида “Ҳаж” зиёратига юборишни ваъда қилган шахс ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро М.Ч. 18 000 АҚШ доллар эвазига фуқаролар А.И. ва Б.Х.ни “Ҳаж” зиёрати учун Саудия Арабистонига юборишини айтиб, келишилган пулдан 9 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Самарқандда салкам ярим миллион долларга ер сотмоқчи бўлганлар аниқланганди.
Гумонланувчилардан бири 50 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
