platina.uz
Жамият

Самарқандда салкам ярим миллион долларга ер сотмоқчи бўлганлар аниқланди

Гумонланувчилардан бири 50 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. 

Самарқандда салкам ярим миллион долларга ер сотмоқчи бўлганлар аниқланди

2 гектар ерни 490 минг долларга сотмоқчи бўлишди.

Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1993 й.т. шахс Самарқанд туманида истиқомат қилувчи, 1983 й.т. фуқаро билан тил бириктирган. Унинг турмуш ўртоғига иссиқхона ташкил қилиш учун ажратиб берилган 2 гектар ер майдонини харидорга 490 минг АҚШ долларига сотишини ва мансабдор танишлари орқали ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 50 минг АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ, ИЖҚКД ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 1993 й.т. шахс 50 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур икки фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ер участкаларини ажратиш ва сотиш фақатгина “E-AUKSION” электрон савдо платформаси орқали шаффоф ва қонуний тарзда амалга оширилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid