platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

ДХХ генерали Ғайратилла Ёзиев 15 йилга қамалди

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди ҳукми эълон қилинган. Ёзиев ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик), 234-моддаси (Қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш) ва (Ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, ҳокимият ваколатидан ташқарига чиқиш ёки ҳокимият ҳаракатсизлиги) билан айбли деб топилган. 

ДХХ генерали Ғайратилла Ёзиев 15 йилга қамалди

ДХХ генерали Ғайратилла Ёзиев 15 йилга қамалди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан ДХХ раисининг собиқ ўринбосари, 2024 йилнинг декабридан 2026 йилнинг мартига қадар Хизматнинг Шахсий хавфсизлик бошқармасига раҳбарлик қилган генерал-лейтенант Ғайратилла Ёзиев 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда "Эзгулик" жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов маълумот берди.

Ғайратилла Ёзиев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик), 234-моддаси (Қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш) ва (Ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, ҳокимият ваколатидан ташқарига чиқиш ёки ҳокимият ҳаракатсизлиги) билан айбли деб топилган.

Шунингдек, жиноий гуруҳ таркибида ДХХ раиси собиқ ўринбосари, полковник Алижон Ашуров товламачилик, суд ишларига аралашиш ва пора олиш айблови билан 17 йилга, ДХХ бошқарма бошлиғи, полковник Музаффар Нурбоев ҳужжатларни қалбакилаштириш, қийноққа солиш, суд ишларига аралашиш, талон-тарожлик билан 17 йилга, полковник Темур Шорисқиев товламачилик, суд ишларига аралашиш ва пора олиш айби билан 16,5 йилга, худдин шундай айблов билан полковник Гончар Узоқов 16,5 йилга, полковник О. Абдуллаев 15 йилга, полковник Сухроб Сайфитдинов 16 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Жиноий гуруҳ аъзолари Валиев, Ўроқов, Бойсариев ва Шокировлар озодликни чеклаш, жарима ва ахлоқ тузатиш жазоларига ҳукм қилинган.

Ғайратилла Ёзиев бошчилигидаги мазкур жиноий гуруҳ иши Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Коррупцияга қарши кураш бошқармаси томонидлан тергов қилинган, судланувчилар шу йилнинг баҳорида ҳибсга олинган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid