platina.uz
Жамият

Президент тадбиркорлар қурилишни бошлаш босқичида тўсиқларга учраётганини танқид қилди

Уларнинг ҳали активга айланмаган ерига солиқ, кредитига фоиз ҳисобланяпти, лекин бюрократия, коррупция, сансалорлик кўплиги учун қурилишни бошлаш ойлаб, йиллаб чўзилган. 

Президент тадбиркорлар қурилишни бошлаш босқичида тўсиқларга учраётганини танқид қилди
Фото: Президент матбуот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Дунёда қурилиш индустрияси шиддат билан ўзгаряпти, соҳага замонавий лойиҳа ечимлари, янги технология ва стандартлар кириб келмоқда.

Президент мамлакатдаги қурилиш тизими бугунги ўзгаришларга қанчалик мослиги, соҳа раҳбарлари замон талаб қилаётган тезкорлик ва сифат бўйича масъулиятни ҳис қилаётгани, сейсмология ва зилзилабардошлик бўйича хавфларни инобатга олиб, янги ечимлар ишлаб чиқилаётгани борасида саволлар кўплигини қайд этилди.

Тадбиркорлик учун йилига 6,5 минг гектар ер, 600 минг квадрат метрли бино-иншоотлар савдога чиқарилмоқда, кичик ва ўрта бизнес учун 140 триллион сўм ресурс берилмоқда.

Лекин ер, кредит каби асосий масалалари ҳал бўлган тадбиркорлар қурилишни бошлаш босқичда тўсиқларга учраётгани кўрсатиб ўтилди.

Тадбиркорларнинг ҳали активга айланмаган ерига солиқ, кредитига фоиз ҳисобланяпти, лекин бюрократия, коррупция, сансалорлик кўплиги учун қурилишни бошлаш ойлаб, йиллаб чўзилаётгани танқид қилинди.

Шу боис, соҳа вакиллари билан учрашувлар ўтказилиб, мингдан ортиқ қурувчи ва лойиҳа ташкилотларининг таклифлари олинди. Йиғилишда ушбу таклиф ва ташаббуслар асосида ишлаб чиқилган янги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid