platina.uz
Жамият

Президент яқин кунларда спорт соҳаси бўйича танқидий йиғилиш ўтказади

Шавкат Мирзиёев айрим ёшлар ўртасидаги ортиқча вазн, чекиш, ичкиликка берилиш, синтетик ва психотроп моддалар истеъмолини танқид қилди. 

Президент яқин кунларда спорт соҳаси бўйича танқидий йиғилиш ўтказади

Президент Шавкат Мирзиёев бугун ўтган йиғилишда ёшлар ўртасидаги ортиқча вазн ва зарарли одатларга тўхталди.

"Бугунги кунда кам ҳаракат ва нотўғри овқатланиш оқибатида ёшларнинг қарийб 40 фоизида ортиқча вазн кузатиляпти. Чекиш, ичкиликка берилиш, синтетик ва психотроп моддалар истеъмоли камайгани йўқ!", деди президент.

Давлат раҳбари маҳаллаларда спорт инфратузилмасини кенгайтириш, ҳар бир кўча ва ҳудудда спорт майдончалари барпо этиш бўйича ҳокимликлар ва мутасаддиларга вазифалар қўйди.

Прокуратурага спорт объектларига ажратилган ер майдонларининг бошқа мақсадларга берилмаслигини қатъий назоратга олишни топшириқ берди.

Барча олий таълим муассасаларида спорт клублари ва секциялари ташкил этилиб, ёшларни оммавий спортга кенг жалб қилиш зарурлигини таъкидлади.

Президент яқин кунларда спорт соҳаси бўйича танқидий йиғилиш ўтказилишини маълум қилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid