Андижонда 24 ҳайдовчи тоза ҳавони бузишда айбланди
Вилоятда “Тоза ҳаво” ойлиги доирасида жами 30 минг 585 та автотранспорт воситаси кўрикдан ўтказилган.

Андижон вилоятида 24 та автотранспорт ҳайдовчисига 26 миллион 641 минг сўм жарима белгиланган. Уларнинг машинаси тоза ҳавони бузган деб топилган.
Андижон вилояти экология бошқармаси ва вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ билан ҳамкорликда “Тоза ҳаво” ойлигининг 1 ва 2-босқичларини ўтказишган.
Ушбу қўшма режага асосан 2025 йил 1-босқичда 14 минг та 2-босқичда 14 минг та, жами 28 мингта автотранспорт воситасии кўрикдан ўтказилиши режалаштирилган.
Мазкур тадбирда жами 30 минг 585 та машина кўрикдан ўтказилиб, улардан токсиклик даражаси ва тутун миқдорининг ошиши 108 та, белгиланган меъёрларга келтириш учун вақтинча тўхтатилган автотранспортларнинг 13 таси носоз деб топилган.
Эслатиб ўтиш керак, 2026 йилдан бошлаб ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш, уларни қайта рўйхатга олиш тақиқланиши кутиляпти.