platina.uz
Жамият

Ишлаб чиқарилганига 50 йил бўлган автомашиналардан фойдаланиш тақиқланиши мумкин

Йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ҳукумат лойиҳаси эълон қилинди. Янги қоидалар 2026 йил 1 январдан жорий этилиши таклиф қилинган. 

Ишлаб чиқарилганига 50 йил бўлган автомашиналардан фойдаланиш тақиқланиши мумкин

Ишлаб чиқарилганига 50 йил бўлган машиналардан фойдаланиш тақиқланиши мумкин. Бу ҳақда ҳукуматнинг айрим қарорларига йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарори лойиҳасида айтилади.

2026 йил 1 январдан ишлаб чиқарилганлигига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш, уларни қайта рўйхатга олишни тақиқлаш ҳамда улар давлат рўйхатидан чиқарилиши таклиф этилди.

Лойиҳа муҳокамаси 2025 йил 26 сентябр куни бошланган.

Шунингдек, 2026 йил 1 январдан бошлаб:

-очиқ конларда (карьерларда) ишловчи ўзиағдарувчи юк автомобиллари давлат рўйхатидан ўтказилади;

-умумий вазни (юки билан) 44 тоннадан ортиқ бўлган “N3” ва “O4” тоифадаги юк ташувчи ва махсус транспорт воситалари ҳамда очиқ конларда (карьер) ишловчи ўзиағдарувчи юк автомобиллари, шунингдек, “антиквар” автомобиллар учун алоҳида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жорий этилади;

-ишлаб чиқарилганлигига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш, уларни қайта рўйхатга олиш тақиқланади ҳамда улар давлат рўйхатидан чиқарилади (“антиквар” автомототранспорт воситалари бундан мустасно).

Ички ишлар вазирлиги Транспорт вазирлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда ҳар йили март ойида “Энг намунали йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминланган ҳудуд” кўрик-танловини ўтказиб боради.

Агар лойиҳа тасдиқланса, қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 70 119 55 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid