Ўзбекистондаги автомобил бозорида “Chevrolet” ўрнини Хитой брендлари эгалламоқда
2026 йилнинг ўн ойида Хитой автомобил брендларининг умумий бозор улуши 18,4 фоизни ташкил этди. Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 6,8% пунктга кўп.

Ўзбекистон бозоридаги Хитой автомобил брендларининг умумий улуши 18,4 фоизга ошиб, сотув бир йил ичида 48,2 фоизга ошган. 2026 йилнинг биргина октябрь ойида 36,2 минг енгил автомобил сотилган, бу ўтган йилнинг мос даврига қараганда 12 фоизга кам. Бу ҳақда Ўзбекистон Автомобил бизнеси ассоциацияси маълум қилди.
Ташкилотнинг ўтган 9 ойга бағишланган ҳисоботига кўра, Chevrolet Ўзбекистон автомобил бозоридаги улуши 74 фоиз улуш билан етакчиликни сақлаб қолмоқда. Иккинчи ўринда 12,3 фоиз улуш билан ADM Global эгаллади. Унинг 1,5 фоиз пунктга ошган. BYD эса 10,7 фоиз улуш билан учинчи ўринни эгаллаган. Компания улуши бир йил ичида 5,1% пунктга етган.
2026 йил октябрь ойида Ўзбекистонда 36,2 минг дона янги автомобиль сотилган. Бу 2025 йил октябрига нисбатан қарийб 12 фоизга кам, сентябрь ойига нисбатан эса 6,3 фоизга кўп.
Январь–октябрь ойларида жами 318,9 минг дона янги автомобил сотилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22,2 минг донага ёки 6,5 фоизга кам.
2026 йилнинг ўн ойида Хитой автомобил брендларининг умумий бозор улуши 18,4 фоизни ташкил этди. Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 6,8% пунктга кўп. Бозор умумий ҳисобда қисқарганига қарамай, Хитой автомобиллари сотуви 48,2 фоизга ошган.
Октябрда сентябрга нисбатан Soueast сотуви 75,3%, Geely 29,8%, Chevrolet 13,4% ва Chery 9,1 фоизга ошган. Энг катта пасайиш Deepal’да — 62,7%. Changan сотуви 61,3%, Li Xiang 51,4% ва Haval 47,1 фоизга камайган.
Моделлар кесимида сентябрга нисбатан энг катта ўсиш Chevrolet Cobalt’да қайд этилди — сотув 2,2 минг донага кўп ошган.
Chevrolet Damas сотуви 1,8 минг донага, BYD Song Plus DM-i Champion 496 донага, BYD Yuan Up DM-i 246 донага ва Soueast S08 ДМ 195 донага ошган.
Энг катта пасайиш эса BYD Chazor Champion’да кузатилди — сотув 820 донага камайган. Kia Sonet 506 дона, Chevrolet Tracker 456 дона, Haval Jolion 325 дона ва Chevrolet Labo 268 дона камайиш қайд этган.
2026 йил январь–октябрь ойларида ҳудудлар орасида энг кўп янги автомобил Тошкент шаҳрида сотилган — 92,6 минг дона. Кейинги ўринларда Самарқанд вилояти — 25,9 минг дона ва Фарғона вилояти — 25,1 минг дона билан қайд этилган.
Энг кам сотув Сирдарё вилоятида — 4,9 минг дона ва Қорақалпоғистонда — 9,4 минг дона бўлган.




