Автомототранспорт воситаларини сотиш тартиби ўзгарди
Бу бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори эълон қилинди.
Автомототранспорт воситаларини сотиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди.
Ўзбекистонда янги автомототранспорт воситаларини чакана сотиш тартибини янада такомиллаштириш ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарори (2023 йил 25 декабр куни №683) эълон қилинди.
Чакана савдо қоидалари қуйидаги мазмундаги 119—1 банд билан тўлдирилди:
"119—1. Сотувчи олди-сотди шартномасини тузишда барча истеъмолчиларга тенг имкониятларни яратади.
Агар бозорда устун мавқега эга сотувчида ўзи томонидан ишлаб чиқарилган автомототранспорт воситасини сотишда ички бозордаги талабни қондириш имконияти мавжуд бўлмаганда, бир шахс билан 12 ой давомида автомототранспорт учун иккитадан ортиқ шартнома тузилганда, сотувчи кейинги 12 ой мобайнида ушбу маҳсулот учун қайта шартнома тузишдан бош тортиш ҳуқуқига эга".