platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Қурилишнинг 3-қаватига автомобил олиб чиқишга рухсат берганлар жазоланди

Ўрганишлар давомида аниқланишича, қурилиш объектидан хонадон сотиб олган фуқаро ўзига тегишли "Нексия-2" русумли автомобилни қурилаётган бинонинг учинчи қаватига кран ёрдамида олиб чиқиб жойлаштирган. Мазкур ҳаракат қурилиш объекти учун масъул шахслар билан келишилган ҳолда амалга оширилган.

Қурилишнинг 3-қаватига автомобил олиб чиқишга рухсат берганлар жазоланди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги "Ғалаба" маҳалласи ҳудудида қурилаётган кўп қаватли турар жой биносининг учинчи қаватига автомобил олиб чиқилгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Мазкур ҳолат Қашқадарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан ўрганилди.

Ўрганишлар давомида аниқланишича, қурилиш объектидан хонадон сотиб олган фуқаро ўзига тегишли "Нексия-2" русумли автомобилни қурилаётган бинонинг учинчи қаватига кран ёрдамида олиб чиқиб жойлаштирган. Мазкур ҳаракат қурилиш объекти учун масъул шахслар билан келишилган ҳолда амалга оширилган.

Қурилиши тугалланмаган бинонинг юқори қаватига автомобиль олиб чиқиш бинонинг юк кўтарувчи конструкцияларига ортиқча юк тушириши, шунингдек, қурилиш майдонидаги ишчилар ва бошқа шахслар ҳаёти ҳамда соғлиғига жиддий хавф туғдириши мумкин.

Ҳолат юзасидан қурилиш объекти учун масъул шахсларга хавфсизлик техникаси талабларига риоя этмаганлиги учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ маъмурий жарималар қўлланилди, дейилади хабарда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid