Наманган шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Аввалги ҳоким пора билан ушланиб, қамоққа олинган эди.

Аюбхон Камолов Наманган шаҳар ҳокими лавозимига тайинланган. Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар бермоқда.
Хабарга кўра, бугунги шаҳар сессиясида депутатлар ҳокимни тасдиқлаб беради. Камолов Наманган вилоятида туғилган.
Камолов бунгача Марказий банк раиси ўринбосари бўлиб ишлаган. Кеча у ва яна бир ўринбосар ишдан кетиб, ўрнига 3 ўринбосар тайинланган эди.
Камоловнинг Наманган шаҳрига ҳоким бўлиши ҳақида гап-сўзлар аввалроқ тарқалган эди, аммо ҳокимиятнинг ўзи бу хабарларни рад этган.
Шаҳарнинг олдинги ҳокими Анвар Отахўжаев пора билан ушланиб, қамоққа олинган эди.