Ўзбекистон олтин сотишни камайтириб, захирани оширмоқда
2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, мамлакат захирасида 14,3 миллион унция (446,9 тонна) олтин сақланмоқда. Мазкур ҳажм январь ойи бошида 12,6 миллион унция (391,9 тонна) эди. Тўққиз ой давомида захирадаги қимматбаҳо металлар ҳажми қарийб 55 тоннага кўпайган.

Ўзбекистон 2026 йил сентябрь ойида ҳам олтин экспорт қилмади.
Марказий банк йил бошидан бери фақатгина апрель (1,5 млрд долларлик) ва июль ойларида (1,3 млрд долларлик) қимматбаҳо металл сотди. Қолган ойларда заводлардан харид қилинган олтинлар захирага жойлаб келинган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси эълон қилган маълумотларга акс этади.
Ўтган йилларда қимматбаҳо металл сотуви мамлакат жами экспортининг камида учдан бир қисмини ташкил этган. Масалан, 2025 йилнинг тўққиз ойида 9,8 млрд долларлик олтин сотилган бўлиб, умумий экспорт тушумларининг 35,9 фоизини эгаллаган. Жорий йил мос даврида эса жами экспортда олтин ҳажми 10,8 фоизни ташкил этди.
Сўнгги вақтларда мамлакат олтин экспортини қисқартириши фонида захира ҳажми сезиларли ошиб бормоқда. 2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, мамлакат захирасида 14,3 миллион унция (446,9 тонна) олтин сақланмоқда. Мазкур ҳажм январь ойи бошида 12,6 миллион унция (391,9 тонна) эди. Тўққиз ой давомида захирадаги қимматбаҳо металлар ҳажми қарийб 55 тоннага кўпайган.





