Ўзбекистонда олтин қуймалари нархи рекорд даражага кўтарилди
Банкларда ҳозир олтин қуймасининг 1 грами 1 214 000 сўмдан юқорироқ нархда сотилмоқда.
Иқтисод
4 февраль, 15:12

4 феврал ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 5 граммлик олтин қуймалари илк бор 6 млн сўмдан юқори нархда сотилмоқда. Бир грамм олтин қуймаси учун нарх эса 1 214 300 сўмни ташкил этмоқда.
Аввалроқ, жаҳон бозорида олтин нархи савдо урушлари бошланиши хавфи ортидан 2 800 доллардан ошганди.
Марказий банк томонидан эълон қилинган тўлиқ нархлар:
- 5 гр – 6 071 000 сўм;
- 10 гр – 12 143 000 сўм;
- 20 гр – 24 286 000 сўм;
- 50 гр – 60 715 000 сўм;
- 100 гр – 121 430 000 сўм.
Марказий банк 2024-йил 17-январдан, аҳолини инвестицион салоҳиятини ошириш учун 100 граммлик олтин қуймаларини сотувга чиқарган эди.
Ўзбекистонда олтин қуймаларини сотиб олиш тартиби билан бу ерда танишиб чиқиш мумкин.