platina.uz
Иқтисод

Халқаро захиралар тарихий рекорд ўрнатди

Жаҳон бозоридаги олтин нархининг 50% ўсиши мамлакат захираларининг кўпайишига асосий омил бўлди.

Халқаро захиралар тарихий рекорд ўрнатди

2025 йил 1 ноябр ҳолатига кўра, мамлакатнинг расмий захира активлари 59,3 млрд долларга етган. Бу тарихдаги энг юқори кўрсаткич экани айтилган.

Захиралар қиймати бир ойда 4,3 млрд долларга ошган, шундан:

  • валюта қисми — 731 млн долларга;
  • олтин қисми — 3,6 млрд долларга, яъни 47,8 млрд долларгача кўпайган.

Олтин захирасининг ҳажми ҳам 11,6 млн троя унциядан 11,9 млн унциягача ошган.

Жаҳон бозоридаги олтин нархининг 50% ўсиши мамлакат захираларининг кўпайишига асосий омил бўлган.

Марказий банк маълумотига кўра, захиралар таркибидаги қимматли қоғозлар қиймати ҳам 1 млрд доллардан ошиб кетган. Олтин нархи 2025 йилда илк бор 1 унция учун 4381 доллардан ошган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid