Поп туманига янги ҳоким тайинланди
Туманнинг аввалги раҳбари саломатлиги туфайли истеъфога чиқди.

Муродхўжаев Ғуломжон Собитхўжаевич Поп тумани ҳокими этиб тайинланди. Бугун ўтган сессияда депутатлар бу қарорни бир овоздан тасдиқладилар.
Халқ депутатлари Поп тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов маъруза қилди.
Вилоят раҳбари кейинги йилларда Поп туманида олиб борилган ишлар, эришилган ютуқлар ҳақида тўхталиб, ҳозирга қадар Поп тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Аъзамжон Султанов саломатлигига кўра вазифасидан озод этиш ҳақида ариза ёзганини маълум қилди.
Ғ.Муродхўжаев бунгача вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди.