platina.uz
Жамият

Наманган шаҳрига янги ҳоким тайинлангани тасдиқланмади

Platina.uz сайти маълумотга ойдинлик киритиш учун ҳокимият билан боғланди.

Наманган шаҳрига янги ҳоким тайинлангани тасдиқланмади

Бир неча кун аввал турли телеграм каналларда Наманган шаҳрига янги ҳоким тайинлангани ҳақида хабарлар тарқалганди. Platina.uz сайти маълумотга ойдинлик киритиш учун ҳокимият билан боғланди.

Шаҳар ҳокимиятидагиларнинг тасдиқлашича, айни пайтда ҳокимнинг биринчи ўринбосари Дилмурод Умурзақов ҳоким вазифасини вақтинча бажариб турибди.

Марказий банк раиси ўринбосари А.Камоловнинг шаҳарга ҳоким этиб тайинлангани ҳақидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади.

Аммо Наманган шаҳар ҳокимлиги расмий сайтидаги "Раҳбарият" бўлимида қамоққа олинган собиқ ҳоким Анвар Отахўжаев ҳоким сифатида кўрсатилган.

Эслатиб ўтиш керак, сентябр ойи бошида Наманган шаҳар ҳокими пойабзал ишлаб чиқарувчи МЧЖ раҳбаридан 60 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётганда ушланган эди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 70 119 55 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid