platina.uz
Сиёсат

Президент қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди

Таътил 2025 йил 29 сентябрдан бошланди. Шавкат Мирзиёев январ ойида ҳам таътилга чиққанди. 

Президент қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил 29 сентябрдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Бир неча кун аввал Шавкат Мирзиёев ҳузурида пахта ҳосили йиғими, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, инвестиция ва экспорт кўрсаткичлари ижроси ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар таҳлили юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтганди.

Ундан аввал президент тўрт кун давомида АҚШда бўлиб, БМТ сессиясида нутқ сўзлади, қатор учрашувлар ўтказди.

Президент жорий йил январида ҳам қисқа таътилга чиққанди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid