platina.uz
Жамият

Қашқадарёда саноат зоналари учун деярли 12 млрд сўм ажратилади

Пуллар электр ва сув тармоғи, йўллар қурилишига сарфланиши кўзда тутилган. 

Қашқадарёда саноат зоналари учун деярли 12 млрд сўм ажратилади

Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгаши маблағ ажратиш бўйича қарор чиқарди. Қарор саноат зоналари инфратузилмасини ривожлантиришни кўзда тутади.

Ҳужжат 2025 йил 25 сентябр куни эълон қилинди.

Унга кўра, "Тадбиркорликни ривожлантириш жамғармаси" ҳисобидан 11 млрд 991 млн сўм ажратилади.

Жумладан, Китоб туманидаги Макрид саноат зонасига электр энергия тармоғини қуриш мақсадида 1,3 млрд сўм, ичимлик суви тармоғи барпо этишга 598 млн сўм, Қарши туманидаги Янгибоғ МФЙдаги саноат зонасига 1 млрд 659 млн сўм, ичимлик суви тармоғи учун 730 млн сўм, Бодомзор МФЙдаги саноат зонасига эса 1 млрд 628 млн сўм ажратилади.

Ғузор тумани, Амир Темур МФЙда йўл қурилишига 1 млрд 670 млн сўм, Миришкор тумани, Жейнов МФЙдаги ёшлар марказида автомобил йўли учун 1 млрд 70 млн сўм ажратилади.

Аввал Самарқандда икки қарор билан бюджетдан 100 млрд сўмдан ошиқ маблағ ажратилиши ххабар берилганди.

Қарорларнинг бирида Мустақилликнинг 34 йиллигини тантанали нишонлаш, Самарқанд шаҳри кўчаларини безатиш, меҳмонларни кутиб олиш ва бошқа харажатларга 10 млрд сўм берилиши ёзилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid