"Apk qo‘riqchi" иловасини ўрнатмагандим": Қашқадарёда фуқаронинг 10 млн сўми ўғирланди
Айтилишича, фуқаро айрим шахсларнинг "ИИВ сизни кузатади" деган маълумотига ишониб, мазкур иловани ўрнатишдан бош тортган.

Қашқадарёда "Apk qo‘riqchi" иловасини ўрнатмаган фуқаронинг 10 млн сўм маблағлари ўғирлангани маълум бўлди. Бу хақда ИИВ матбуот хизмати эълон қилган видеода айтилади.
Айтилишича, фуқаро айрим шахсларнинг "ИИВ сизни кузатади" деган маълумотига ишониб, мазкур иловани ўрнатишдан бош тортган.
Сўнгра, унинг ўғли қўнғироқ қилиб, банк картасида пул ўтказганини маълум қилган. Фуқаро банкоматга бориб текширганда пуллар бўлмаган. Банк ходимлари эса пуллар кибержиноят сабаб ўғирланганини маълум қилишган.
"Интернетда айрим блогерлар мазкур илова ички ишлар сизни кузатади деган гапларга ишониб, ўрнатгандим. Текширтирсам, телефонимдаги зарарли иловаларни босганим учун пулимни ечиб кетишган экан", дея маълум қилган чироқчилик фуқаро.





