platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Шавкат Умрзоқов пул ажратиш бўйича қарор имзолади

“Тошкентнинг фаол аёли – 2026” спорт мусобақаси ҳамда “Заковат” интеллектуал ўйинининг Тошкент шаҳар босқичларини ўтказиш харажатлари учун  140 млн сўм сарфланади. Шунингдек, хизмат автомобилларининг айрим харажатлари учун ҳам маблағ берилади. 

Шавкат Умрзоқов пул ажратиш бўйича қарор имзолади

Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси ҳисобидан жами 180 млн сўм ажратилди. Бу ҳақда ҳоким Шавкат Умрзоқовнинг тегишли қарори эълон қилинди.

Маблағ Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармасининг туман бўлимлари раҳбарларига бириктирилган хизмат автомобилларининг айрим харажатлари учун йўналтирилади.

Қарорда ёқилғи харажатлари учун 130 млн ҳамда мазкур автомобилларни сақлаш билан боғлиқ харажатлар учун 50 млн сўм ажратилган.

Шунингдек, “Тошкентнинг фаол аёли – 2026” спорт мусобақаси ҳамда “Заковат” интеллектуал ўйинининг Тошкент шаҳар босқичларини ўтказиш харажатлари учун яна 140 млн сарфланиши белгиланган.

Ҳужжатга кўра, мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Умрзоқовнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Д.Худайбергенов зиммасига юклатилган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid