Тошкентда ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар учун 10 млрд сўмдан ошиқ пул ажратилди
Ҳоким Шавкат Умрзоқов бюджетдан миллиардлаб маблағ ажратиш бўйича ҳужжатларни имзолаган.
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов маблағ ажратиш бўйича қарорларни имзолади.
Жумладан, Бектемир туманининг "Аёллар дафтари"даги хотин-қизларга асосий ёрдамлар учун 1 500,0 млн сўм, Сергели туманига 2 900,0 млн сўм ҳамда Янгиҳаёт туманига 3 500,0 млн сўм, жами 7 900,0 млн (етти миллиард тўққиз юз миллион) сўм маблағ ажратилган.
Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг жорий йил учинчи чорак даромадлар режасини орттириб бажарилган қисми ҳисобидан" Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга асосий ёрдамлар учун Бектемир туманига 400,0 млн (тўрт юз миллион) сўм, Сергели туманига 800,0 млн (саккиз юз миллион) сўм ва Янгиҳаёт туманига 1 млрд сўм, жами 2,2 млрд сўм туманлар бюджетига ажратилмоқда.
Тошкент шаҳрида ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали сотишдан ҳамда ер участкаларини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобидан Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети махсус ғазна ҳисобварағига 9 594 448 795 (тўққиз миллиард беш юз тўқсон тўрт миллион тўрт юз қирқ саккиз минг етти юз тўқсон беш) сўм маблағ ўтказиб берилган.
Ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали сотишдан ҳамда ер участкаларини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобидан Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети махсус ғазна ҳисобварағига келиб тушган маблағлардан 2,8 млрд сўм (30 фоизи) Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармасига ҳамда 6,7 млрд сўм (70 фоизи) Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасига тақсимланади.