platina.uz
Жамият

Тошкентда электр тармоқлари ва спорт тадбирлари учун миллиардлаб маблағ ажратилади

Шунингдек, Учтепадаги перинатал марказ учун 1,6 млрд. сўм берилади. 

Тошкентда электр тармоқлари ва спорт тадбирлари учун миллиардлаб маблағ ажратилади

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши маҳаллий бюджетнинг 2024 йилги қўшимча манбаларини харажатларга йўналтириш бўйича қарорни эълон қилди.

Унда жами қарийб 17 млрд. сўм маблағ турли мақсадлар учун сарфланиши кўзда тутилган.

Жумладан, маънан ва жисмонан эскирган "L-Parkent 1,2" кабел тармоқларни янгилаш учун "Тошкент шаҳар электр тармоқлари"га 5,1 млрд. сўм берилади.

Учтепа туманидаги перинатал марказга 5 турдаги 11 дона замонавий асбоб-ускуналар хариди учун 1,6 млрд. сўм, "Спорт ва оммавий тадбирларнинг тасдиқланган режаси" мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш учун 10 млрд. сўм ажратилади. Бундан ташқари 150 млн. сўмга 20 дона кўча замонавий биотуалет сотиб олинади.

Тошкент шаҳар Давлат молиявий назорат бошқармаси бюджет маблағларини сарфланиши юзасидан назорат тадбирларини кучайтиради.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid