Ўзбекистон БМТда Фаластинни ёқлаб овоз берди
БМТ Бош Ассамблеяси Франция ва Саудия Арабистони ташаббуси билан икки давлат асосидаги ечимни қўллаб-қувватлашга чақирувчи декларацияни маъқуллади.

Ўзбекистон БМТда мустақил Фаластин давлати тузилишини ёқлаб овоз берди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Франция ва Саудия Арабистони ташаббуси билан икки давлат асосидаги ечимни қўллаб-қувватлашга чақирувчи декларацияни маъқуллади. Ню-Йорк декларациясини 142 давлат ёқлаб, 10 давлат қарши, 12 давлат бетараф овоз берди.

Франция ва Саудия Арабистони томонидан тақдим этилган таклиф биринчи марта июл ойида Ню-Йорк конференциясида қабул қилинган эди. Ташаббускорларнинг фикрича, Фаластин давлатини яратишда “қайтиб бўлмайдиган” йўл очиш керак бўлган ҳаракатлар режаси мавжуд.
Ўн давлат ҳужжатга қарши чиқди. Улар ичида АҚШ ва Исроил бор.
Ўзбекистон ва унинг барча қўшнилари Фаластинни қўллаб овоз берган.
Аввалроқ Исроил Ғарбий соҳилдаги ишғолни кенгайтириш бўйича режани тасдиқлаганди.
Яҳудий давлати ушбу ҳудудга ўз аҳолисини кўчириб келтиришни кўпайтирмоқда. Ушбу амалиёт халқаро ҳуқуққа мувофиқ ноқонуний ҳисобланади.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Исроилнинг Қатарга ҳужумини қоралаб чиқди.