platina.uz
Жаҳон

Исроил ғазоликларни бешта давлатга жойлаштирмоқчи

Уларнинг аксарияти Африкада жойлашган. Ғазода ҳозир 2 млн кишидан ошиқ аҳоли мавжуд. 

Исроил ғазоликларни бешта давлатга жойлаштирмоқчи

Исроил Ғазо аҳолисини бешта давлатга кўчирмоқчи.

Исроил Эфиопия, Ливия, Индонезия ва Жанубий Судан билан Ғазо секторини тарк этиши мумкин бўлган фаластинликларни қабул қилиш имконияти бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда исроиллик юқори мартабали амалдорга асосланган ҳолда CNN хабар берди.

Телеканал маълумотларига кўра, бу давлатлар Ғазонинг 2 миллиондан ортиқ аҳолисининг бир қисмини қабул қилиш эвазига “катта молиявий ва халқаро товон” олишни кутмоқда.

Сомалиланд (Африка шимолий қисмидаги тан олинмаган давлат) билан ҳам маслаҳатлашувлар ҳақида хабар берилган.

Шу билан бирга, Жанубий Судан ва Сомалиланд расмийлари бундай музокаралар ҳақидаги маълумотни рад этишди. Ўз навбатида Индонезия аввалроқ 2000 нафар фаластинликни соғайиб кетганидан сўнг Ғазога қайтиши шарти билан даволанишга қабул қилишга тайёрлигини билдирган.

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху музокаралар фактини тасдиқлади, бироқ аниқ давлатлар номини айтмади. Унинг сўзларига кўра, бу режа “суриб чиқариш” эмас, фақат “ғазоликларга кетишга имкон беради”.

Ғазо уруши ва Исроил

Сўнгги вақтларда Исроилнинг Ғазо секторини босиб олиши ҳақида хабарлар кўп янграмоқда. Бир ҳафта аввал Вазирлар Маҳкамаси оккупация бўйича режани маъқуллади.

Уруш оқибатида Франция, Канада, Буюк Британия ва Австралия Фаластинни тан олишга тайёрланмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid