platina.uz
Жаҳон

АҚШнинг Сурия ғарбидаги базаси ҳужумга учради

Бу 22 июндаги Эрон ядровий объектларига зарбалар учун жавоб бўлиши ҳам мумкин. 

АҚШнинг Сурия ғарбидаги базаси ҳужумга учради

Сурия ғарбидаги Хасака вилоятининг Касрақ ҳудудидаги Америка ҳарбий базаси ҳужумга учради, дея хабар бермоқда Al-Maaloma.

Ироқ агентлиги манбаларига кўра, база миномётдан ўққа тутилган. Ким ўт очгани ҳақида маълумот берилмаган.

Нашр манбаларининг таъкидлашича, бу ҳужум "халқнинг чет эл базалари мавжудлигидан норозилиги кучайиши" фонида содир бўлмоқда, чунки маҳаллий аҳоли базани "босқин рамзи" деб билади.

Шунингдек, Mehr агентлигига кўра, базага Эрон кучлари ҳужум қилган. Бошқа тафсилотлар келтирилмаган. Ушбу зарба АҚШнинг 22 июндаги Эрон ядровий объектларига ҳужумларига жавоб бўлиши ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ҳужумидан кейин Эрон Исроилга яна зарбалар уюштирди. Кейинчалик мазкур тўқнашувлар бўйича БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилиши ҳам ташкил этилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid