platina.uz
Жаҳон

БМТ Хавфсизлик кенгаши Эрон бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказди

Буюк Британиянинг БМТдаги элчиси Барбара Вудворд мамлакат Эронга қарши ҳужумларда қатнашмаганини айтди. 

БМТ Хавфсизлик кенгаши Эрон бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказди

БМТ Хавфсизлик Кенгаши АҚШнинг Эронга берган зарбалари юзасидан фавқулодда йиғилиш ўтказди.

Буюк Британиянинг БМТдаги элчиси Барбара Вудворднинг айтишича, мамлакатнинг "ҳозирги пайтдаги энг муҳим устуворлиги деэскалацияни қўллаб-қувватлаш бўлиши керак".

“Биз Эрон ядро қуролига эга бўлмаслиги кераклигини ва унинг ядровий дастури халқаро тинчлик ва хавфсизликка жиддий таҳдид солаётганини узоқ вақтдан бери аниқ билдик”, - деди у.

“Буюк Британия АҚШ ёки Исроилнинг зарбаларида иштирок этмаган”, деди у.

Вудворднинг қўшимча қилишича, ҳарбий ҳаракатларнинг ўзи Эрон ядровий дастурига узоқ муддатли ечим келтира олмайди ва барча томонларни музокара столига қайтишга ва дипломатик ечим топишга чақирди.

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) раҳбари Рафаэл Гросси ҳам кенгашда сўзга чиқиб, барча томонларни дипломатияга қайтишга чақирди.

“Мулоқот ва дипломатияга қайтиш учун имкониятлар ойнаси мавжуд”, - деди у.

Гросси, "агар бу ойна ёпилса, зўравонлик ва вайронагарчилик тасаввур қилиб бўлмайдиган даражага етиши ва глобал ядровий қуролларни тарқатмаслик режими қулаши" ҳақида огоҳлантирди.

АҚШ президенти Трамп Эрондаги ядровий иншоотларга катта зарар етганини айтди.

"Зарблар кучли ва аниқ бўлди. Ҳарбийларимиз катта маҳорат кўрсатди. Раҳмат!" дея ёзган ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида.

Унга кўра, Эронга зарбалар берган Б-2 бомбардимончи самолётлари Миссури штатидаги ўз базасига қайтган.

Эслатиб ўтамиз, 22 июн куни АҚШ кучлари Эрон объектларига ҳужум қилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid