ТИВга ўзбекистонликларнинг АҚШга киришида виза талабларини енгиллаштириш бўйича музокара бошлаш топширилди
АҚШ фуқаролари учун эса 30 кунлик визасиз режим жорий этилиши кутиляпти.

Ўзбекистон фуқароларига АҚШга кириш визаси талабларини енгиллаштириш чоралари кўрилади.
“2025—2026-йилларда сайёҳлар оқимини кескин кўпайтириш ва туристик хизматлар кўламини жадал кенгайтириш орқали туризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.
Унга кўра, Ташқи ишлар вазирлиги 3 ой муддатда АҚШ фуқаролари учун Ўзбекистонга 30 кунлик муддатга визасиз кириш режимини жорий қилиш ҳамда Ўзбекистон фуқароларига АҚШга кириш учун виза талабларини енгиллаштириш юзасидан музокаралар бошлаш ва якуни бўйича таклиф киритиш топширилди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси ва ҳокимларни ЕИ, Россия, Хитой, араб давлатлари, Жанубий Корея, Индонезия ккаби давлатлардан сайёҳларни кўпайтириш учун бириктиради.
2025 йил охиригача туризм хизматлари экспорти 4 млрд долларга етказилади.
Аввалроқ уч давлат фуқароларига нисбатан визасиз режим жорий этилганди.