platina.uz
Жамият

Ўзбекистон Баҳрайн, Кувайт ва Ўмон фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этмоқда

30 кунгача амал қиладиган визасиз тартиб 1 июндан ишга туширилади.  

Ўзбекистон Баҳрайн, Кувайт ва Ўмон фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этмоқда

2025 йил 1 ииюндан Баҳрайн, Кувайт ва Ўмон фуқаролари учун Ўзбекистонга киришда визасиз тартиб амал қилади.

“2025–2026 йилларда сайёҳлар оқимини кескин кўпайтириш ва туристик хизматлар кўламини жадал кенгайтириш орқали туризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-87-сон, 15.05.2025 й.) қабул қилинди.

2025 йил якунига қадар туризм соҳасининг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

- республика ҳудудларига 15,8 млн нафар хорижий туристларнинг сафарларини ташкил этиш, туризм хизматлари экспортини 4 млрд АҚШ долларига етказиш;

- ички туризмни ривожлантириш ҳисобига 40 млн та маҳаллий сайёҳларнинг ҳудудларга сафарларини ташкил этиш, қўшимча 378 та туроператор фаолиятини йўлга қўйиш.

2025 йил 1 июндан Баҳрайн Қироллиги, Кувайт Давлати ва Ўмон Султонлиги фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланади.

2025 йилдан ҳар йили 30 ноябрга қадар келгуси йил туризмни ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилади.

2025 йилдан ҳар йили ноябрь ойининг 3-ҳафтасида Халқаро туризм ҳафталиги ташкил этилади.

2025 йил июнь ойидан “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастурини амалга ошириш учун ҳар ой 2-ҳафтасининг шанба ва якшанба кунлари “Оила ва жамоа билан саёҳатга чиқиш куни” этиб белгиланади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid