Uzbekistan Airways иқтисодий тарифлар тизимини тўлиқ янгилади
Самарқанд ва водий вилоятларига 249 минг сўмдан, Қаршига 278 минг сўмдан бошлаб парвоз қилиш мумкин бўлади.

Uzbekistan Airways Ўзбекистон аҳолиси учун авиапарвозлар имкониятини ошириш мақсадида иқтисодий класс тарифлар тизимини тўлиқ янгилади.
Эндиликда 10 та аввалги тариф даражаси ўрнига соддалаштирилган 4 та тариф тизими жорий этилди.
Максимал тарифлар пасайтирилди, бу эса қуйидаги афзалликларни беради:
• Тариф нархларини танлаш тушунарлироқ ва шаффофроқ бўлади;
• Минимал тарифлар бўйича мавжуд жойлар сони оширилади;
• Кўпроқ йўловчилар арзон авиачипталардан фойдаланиш имконига эга бўлади.
Ҳар бир тарифда икки хил вариант мавжуд:
- қайтарилиши мумкин бўлган (багаж билан) ва қайтарилмайдиган (багажсиз) чипталар.
Энг паст чипта нархи ўзгаришсиз қолган, тарифлар оралиғи эса қулайлик, мослашувчанлик ва нарх ўртасидаги балансни таъминлаш учун оптималлаштирилган.
Янги тариф тармоғи қуйидаги йўналишларга нисбатан амал қилади:
• Тошкент – Самарқанд: 249 000 сўмдан
• Тошкент – Наманган: 249 000 сўмдан
• Тошкент – Фарғона: 249 000 сўмдан
• Тошкент – Қарши: 278 000 сўмдан
• Тошкент – Термиз: 424 000 сўмдан
• Тошкент – Бухоро: 393 000 сўмдан
• Тошкент – Урганч: 512 000 сўмдан
• Тошкент – Нукус: 512 000 сўмдан
• Бухоро – Урганч: 336 000 сўмдан.