platina.uz

Қўқонда ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун бир неча млрд сўм ажратилди

Пул маҳаллий бюджетнинг 2025 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан берилади. 

Жамият
23 соат аввал
Қўқонда ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун бир неча млрд сўм ажратилди

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров пул ажратиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

2025 йил 26 апрел куни имзоланган қарор Қўқон шаҳридаги маҳаллаларда ичимлик суви таъминотини яхшилашни кўзда тутади.

"Қўқон шаҳридаги 9 та МФЙ ҳудудидаги ичимлик ва оқова сув таъминоти тизимни яхшилаш ишлари учун вилоят маҳаллий бюджетининг 2025 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 4,5 млрд сўм маблағ ажратилсин", дейилади хабарда.

Маблағнинг ишлатилиши бўйича ҳисоботлар Халқ депутатлари Фарғона вилояти комиссияси томонидан ишлаб чиқилади.

Қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокими ўринбосари Х.Долимов зиммасига юкланган.

Аввал Қашқадарёда ичимлик суви нархлари ошиши маълум бўлганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+