platina.uz

Қашқадарёда ҳам ичимлик суви нархи ошади

Оқова сув хизматлари учун нархлар эса икки баробар кўтарилади. 

Жамият
2 кун аввал, 16:00
Қашқадарёда ҳам ичимлик суви нархи ошади

Қашқадарё вилоятида ичимлик суви ва оқава сув хизматлари нархи кўтарилади. Бу ҳақда 2025 йил 25 апрел куни Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгаши қарорида келтирилган.

Қарор билан янги нархлар тасдиқланди.

Ҳозирда Қашқадарёда аҳоли учун 1 метр куб сув нархи 2500 сўмни ташкил этади. Янги нарх 3500 сўмни ташкил этади. Улгуржи истеъмолчиларга эса нарх 11 минг сўмгачв ошади (ҳозирда 10 минг сўм).

Бюджет ташкилотларида бу миқдор мос равишда 6 минг ва 7,5 минг сўмни ташкил этади.

Оқова сув: аҳоли учун 1500 сўмдан 3000 сўмга кўтарилади. Бюджет ташкилотларида эса 2500 сўмдан 5000 сўмга ошади. Улгуржи истеъмолчиларда эса 5 минг сўмдан 10 минг сўмга кўтарилади. Мазкур нархлар ҚҚСсиз келтирилган.

Жами 1 км узоқликка 1 метр куб ичимлик сувни етказиб бериш 14 275 сўмга етади.

Мазкур нархлар ОАВда эълон қилингандан 15 кун ўтиб кучга кириши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввал Фарғона вилоятида ҳам ичимлик суви қимматлаганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+